Аҳмад Масъуд: Афғонистон инқирозига барҳам беришнинг ягона йўли инклюзив ҳукумат тузишдир
(last modified Sat, 26 Mar 2022 06:37:39 GMT )
март 26, 2022 11:37 Asia/Tashkent
  • Аҳмад Масъуд: Афғонистон инқирозига барҳам беришнинг ягона йўли инклюзив ҳукумат тузишдир
    Аҳмад Масъуд: Афғонистон инқирозига барҳам беришнинг ягона йўли инклюзив ҳукумат тузишдир

Афғонистоннинг Жиҳод даврасидаги машҳур қўмондони Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли ва Толибон ҳукуматиниг энг ашаддий мухолифларидан бири ўлган Аҳмад Масъуд фақат инклюзив ҳукумат тузилганида Афғонистон инқирозига ечим топиш мумкин деб айтди.

 Аҳмад Масъуд Наврўз байрами ва янги ҳижрий -шамсий йил муносабатидаги ўз баёнотида, Толибон халқ овози ва иродасига асосланган ҳукуматни шакллантиришга тайёр бўлмаганига қадар кураш давом этади деб эълон қилди.

Толибон мухолифатининг ушбу юқори қўмондони Афғонистон инқирозини сиёсий ва музокара йўли орқали ҳал қилишни таъкидлаб, халқ овозига асосланган инклюзив ҳукумат тузилиши терроризмнинг кучайишини олдини олишини маълум қилди.

Аҳмад Масъуд ўз сўзларида, Афғонистон инқирозини сиёсат ёки терроризмга қарши кураш йўллари билан ҳал қилиш афғонистонликларнинг ғалабасига олиб келди ва минтақа ва дунёда терроризм кучайишини олдини олади деб қўшимча қилди.

 Афғонистоннинг Панжшер вилоятидан Толибон гуруҳига қарши кураш олиб бораётган Ахмад Масъуд эндиликда Афғонистондан ташқаридир.