Толибон муваққат ҳукумати кабинети келишмовчиликлар авж олди
(last modified Sat, 26 Mar 2022 08:55:28 GMT )
март 26, 2022 13:55 Asia/Tashkent
  • Толибон муваққат ҳукумати кабинети келишмовчиликлар авж олди
    Толибон муваққат ҳукумати кабинети келишмовчиликлар авж олди

ОАВ Толибон ҳукумати кабинетидаги келишмовчиликлар туфайли ўзгаришлар ҳақида хабар тарқатишди.

Кеча араб тилидаги  Sky News Network  тарқатган ҳисоботида Толибон ҳаракатининг қизлар учун ўрта мактабларни қайта очилганинг бир неча соатидан қайта ёпилгани ортидан бу гуруҳ ичкарисида келишмовчиликларга сабаб бўлганини хабар қилди.

  Скай нюсга кўра, бу воқеадан кейин Толибон гуруҳининг  энг экстремистик еткакчиларидан бири экани айтилаётган  Мулло Ҳасан Охунд ўрнига Мулло Абдулқодир Бародар бош вазир этиб тайинланганни эълон қилди.

Толибон ҳаракати муваққат ички ишлар вазири лавозимини бошқараётган бу ҳаракта бош вазири ўринбосари Сирожиддин Ҳаққоний номзодини кўрсатишга қарор қилган.

Бошқа томондан Толибон кабенитининг бошқа аъзолари янги вазирларни тайинлаш бўйича келишувга эришгунига қадар вақтинча ўз лавозимларида қоладилар.

 Бу ўзгаришлар Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳрида гуруҳ расмийларини икки кунлик йиғилишидан сўнг юз берди ва бу эса Толибон аъзоларидан иборат икки гуруҳ ўртасидаги тўқнашувлар давом этаётганидан далолат бермоқда.