март 26, 2022 16:14 Asia/Tashkent
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши: афғонистонлик қизлар мактабга бориши керак
    БМТ Хавфсизлик кенгаши: афғонистонлик қизлар мактабга бориши керак

БМТ Хавфсизлик кенгаши тарқатган баёниясида афғонистонлик қизларни мактабга бориш учун шароит муҳаё этишни таъкидлади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши кеча Толибон ҳаракатини афғонистонлик қизларни мактабларга боришлари учун шароит муҳаё этишини сўради. Баёнотда келтирилишича, Толибоннинг қизлар мактабларини ёпишни давом эттириш қарори,бу гуруҳнинг халқаро ҳамжамият билан давом этаётган алоқалар доирасидаги мажбуриятларига зид келади.

Ўтган ҳафта бир неча ойлик ёпилганидан кейин бутун Афғонистонда қизлар мактабларни қайта очилиши кутилганди. аммо Толибон Таълим вазирлиги қизлар ўрта мактаблари кейинги хабарлар ва огоҳлантиришича ёпиқ қолишини маълум қилди. Бу қарор эса кенг кўламли миллий ва халқаро норозиликларга сабаб бўлди.

Кеча БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили  Debora Lions  Twitter’даги саҳифасида " агар Толибон ҳаракати қизларни мактабларга бориш борасидаги қарорини ўзгартирмаса бу ҳукуматнинг муаммолари янада кўпайиб вазият мураккаблашади деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ