Толибон сафларига вояга етмагаларни ёллаш тақиқланди
(last modified Mon, 28 Mar 2022 09:39:48 GMT )
март 28, 2022 14:39 Asia/Tashkent
  • Толибон сафларига вояга етмагаларни ёллаш тақиқланди
    Толибон сафларига вояга етмагаларни ёллаш тақиқланди

Толибон етакчиси, чиқарган фармонилда, воя етмаганларни бу гуруҳ сафларига ёллашни тақиқлади.

Толибон етакчиси мулло Ҳайбатулло Охундзода  ҳарбий базаларда болаларни бўлиши фитналар ва бу гуруҳни обрусизланишига сабаб бўлади деб айтди. Вояга етмаганларни борлиги бу гуруҳнинг мамлакат ичкарисида ва хориждаги муаммоларидандир.

Садои афғон ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ҳайбутуллоҳ Охундзода бугун чиқарган фармонида, вояга етмаганлар жисмоний нуқсонлари сабаб " жиҳодий операциялар" да қатнашиши мумкин  эмас деб таъкидлади.

Толибон етакчиси фармонида бу тартибни бузганлар қуролсизлантириши таъкидланган.

Бундан олдин Толибон гуруҳининг Амри маъруф ва наҳий мункар вазирлиги  бу гуруҳ ҳарбий масъулларини вояга етмаганрни  сафларига қабул қилмаслигини маслаҳат берди.

Шу билан бирга Толибон  гуруҳ кучлари учун қонуий ёшни  белгиллагани йўқ. Аммо олдинги ҳукумат 18 ёшга тўлмаганларни воя етмаганлар деб эълон қилганди.

 

Ёрлиқ