Амир Хон Мутаққий: Афғонистон ҳудудларидан бошқа давлатга қарши фойдаланишга рухсат бермаймиз
-
Амир Хон Мутаққий: Афғонистон ҳудудларидан бошқа давлатга қарши фойдаланишга рухсат бермаймиз
Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари Амир Хон Мутаққий бу гуруҳ дунё мамлакатлари ҳимоятига эҳтиёж сезаётанини таъкидлаб, биз ҳеч бир давлатни Афғонистон ишларига аралашиши ва унинг ҳудудидан бошқа давлатга қарши фойдаланишига йўл қўймаймиз деб айтди.
Бугун Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амир Хон Муттақий Қатар ва Индонезия вакиллари билан Хиойнинг Тонши шаҳрида бошланган Афғонистонга қўшни мамлакталар ТИВ раҳбарларининг навбтадаги саммитида қатнашганида биз олдинги оғир вазиятни такрорланишини истамаймиз, Афғонистон бутун афғонистонликлар учундир ва барча қўшни мамлакталр билан яхши муносабатда бўлишни хохлаймиз деб иддао қилди.
Амир Хон Муттақий, Афғонистоннинг иқтисодий нуқтаи назаридан Марказий Осийё ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасида кўприк сифатида хизмат қилишини истайдиганини ҳам таъкидлаб, АҚШ санкцияларини бекор қилиниши ва Афғонистон активларини озод этилишини сўраб, бу саммитда қатнашётган барча мамлакатларни Толибон давлатини расман тан олишга чақирди.
Толибон ТИВ раҳбари сўнгги 20 йил ичида Афғонистонни орқага кетганини таъкидлаб, бу мамоактадаги таълим масалалрига ҳам тўхталиб, Толибон гуруҳи қизларнинг таълим олишига тақиқ борлигини айтмайди балки қизлар учун ўрта таълим кейинроқ жорий этилади, чунки 90 минг ўқувчиларнинг маошини тўлаб бўлмайди деб тасдиқлади.
Муттақий айрим муаммоларни такрорланиши истамайдигани ва Афғонистон ҳукуматида барча қавм-элатлар вакиллари борлигини даъво қилиб, бизнинг ИШИД ва бошқа террорчи гуруҳларга қарши кураш олиб боришимиз таъсирчандир ва ўтган 7 ой ичида АҚШ ва бошқа 40 давлат уддасидан чиқмаган ишлар бажарилди аммо глобал ҳимоятлар ҳам зарурий амр деб даъво қилди.
Амир Хон Муттақий шунингдек Толибон бошқа давлатлар жумладан Покистон хавотирларни бартараф этиш учун хавфсизлик масалаларда жиддий одимлар ташламоқда , аммо иқтисодий ривожланиш масалаларда Эрон ислом республикаси бизга эшикларини очди ва Афғонистон иқтисодиётини динамик ва ҳаракатланишига ёрдам берди деб айтди.