апрел 01, 2022 12:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон қатор йўналишда тажриба тариқасида автобус қатновини йўлга қўйди
    Ўзбекистон ва Тожикистон қатор йўналишда тажриба тариқасида автобус қатновини йўлга қўйди

Тожикистоннинг «Холдинг Азия Групп Таджикистан» корхонаси яқин орада Ўзбекистонинг қатор шаҳарларига тажриба тариқасида халқаро автобус қатновларини бошлайди.

2 апрель кунидан эътиборан корхона Душанбе – Термиз, Душанбе – Денов ҳамда Панжикент – Самарқанд йўналишларида тажриба-синов тариқасида қатновларни амалга оширади деб хабар қилган Кун сайти.

Душанбе – Термиз йўналишида қатнов масофаси 251 км бўлиб, йўналишни босиб ўтишга 5 соат 40 дақиқа вақт сарфланади.

Душанбе – Денов йўналиши қатнов масофаси 107 км, йўналишга сарфланадиган вақт 2 соат 25 дақиқани ташкил этади. 

Панжикент – Самарқанд йўналиши қатнов масофаси 64 км бўлиб, йўналишга сарфланадиган вақт эса 1 соат 25 дақиқа. 

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Тошкент – Хўжанд ва Қўқон – Хўжанд йўналишларида мунтазам қатновлар амалга ошириб келинмоқда.

Ёрлиқ