Толибон ҳаракати Афғонистонда кўкнорни етиштиришни тақиқлашни иддао қилмоқда
(last modified Sun, 03 Apr 2022 16:21:24 GMT )
апрел 03, 2022 21:21 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати Афғонистонда кўкнорни етиштиришни тақиқлашни иддао қилмоқда
    Толибон ҳаракати Афғонистонда кўкнорни етиштиришни тақиқлашни иддао қилмоқда

Толибон етакчиси Афғоинстонда кўкнорни етиштиришни тақиқловчи фармон чиқарган.

Толибон раҳбари Мулло Ҳайбатулло Охундзода бугун гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга фойдаланадиган барча турдаги экинларни етиштиришни тақиқловчи фармон билан чиқди.

Бу гуруҳи матбуот котиби, Инъомуллоҳ Самангоний эса Твиттер саҳифасида, кимки бу  тартибни бузса, унинг экинлари йўқ қилинади ва унга нисбатан чора кўрилади деб ёзди.

Толибон раҳбарияти фармонига асосан бутун Афғонистон бўйлаб наркотик моддаларни / опий, наша, шиша ва вино/ илшлаб чиқариш ва ўтказиш сотиш, олиб кириш ва экспорт қилишни тақиқланган.

 Кобул ҳукуматни эгаллашидан олдин  наркотик моддалар ишла чиқраиш  ва кўкнор экишдан даромад кўриб келган Толибон ҳаракати, қудрат теппасига келган ўтган 8 ойда  гиёҳванд моддалар  яъне афюннинг энг асосий маҳсулотлари бўлган кўкнорни еттиштиришни тақиқлашни такъидлаб келмоқда..

Аммо баъзе афғонистонлик деҳқонлар  кўкнорни тақиқлашга оид фармонга қарамасдан ҳозиргача  Толибон томонидан ҳеч қандай босимни сезилмаганларини айтишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон дунёдаги энг йирик гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарувчи давлатлардан бири бўлиб дунёдаги афюннинг 90 фоизини бир ўзи етказиб бераётган мамлакатдир.

 

Ёрлиқ