Душанбе шаҳрида Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари Тожикистон ташқи ишлар вазири билан учрашди
(last modified Fri, 13 May 2022 10:14:57 GMT )
май 13, 2022 15:14 Asia/Tashkent
  • Душанбе шаҳрида Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари Тожикистон ташқи ишлар вазири билан учрашди
    Душанбе шаҳрида Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари Тожикистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари Тожикистонга сафари чоғида бу мамлакпт ташқи ишлар вазири билан учрашиб мулоқот қилди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон республикаси мустақилликка эришгач, 1991-йил 9-сентябрида Эрон ислом републиккаси Тожикистон мустақиллигини тан олган биринчи давлат бўлди ва Душанбе шаҳрида ўз элчихонасини очди.

Тожикистон республикаси Эронга қўшни бўлмаса-да, аммо икки давлат ўртасида кўплаб тарихий, маданий ва тил муштараклиги мавжуд.

Эроннинг Тожикистондаги ташқи сиёсати сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги яқинлашув омилларига асосланади.

Тожикистон давлати Эронниг жанубий портлари орқали очиқ ва эркин сувларига чиқа оладиган Марказий Осиёда Эроннинг асосий иқтисодий ҳамкорлик бўлиш салоҳиятига эгадир.

Эрон ва Тожикистон ўртасидаги ўтган ҳижрий-  шамсий  1400- йилнинг сўнгги чорагида/ 2021 йил декабрь -март ойларида/ 131 миллион доллардан ошган товар айирбошлаш ҳажми 453 фоизга ўсди ва бу савдо алоқларнинг сезиларли сакрашида далолат  беради.

Икки мамлакат шунингдек  нефт, тўғон, озиқ-овқат, метал ва туризм лойиҳаларида ҳамкорлик қилиш учун юқори салоҳиятга эгадир.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари Алиризо Бекдилий ва Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожидин Мўҳридин икки давлат ўртасидаги турли соҳадаги алоқаларининг долзарб масалалар ва истиқболллари юзасидан фикр алмшадиоар.

Айтиш жоиздирки, Сайид Иброҳим Раисий Эрон президенти этиб сайланганидан кейин илк хорижий сафарини Тожикистонга қилган.

 

Ёрлиқ