Панжшерда Толибонга қарши кураш давом этмоқда
(last modified Sat, 14 May 2022 08:41:07 GMT )
май 14, 2022 13:41 Asia/Tashkent
  • Панжшерда Толибонга қарши кураш давом этмоқда
    Панжшерда Толибонга қарши кураш давом этмоқда

Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги Миллий қаршилик фронти Толибоннинг икки қўмондонини қўқ қилинганини хабар қилди.

Шафақно ахборот сайтининг хабар қилишича, бугун Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги Толибонга қарши ҳааркат тарқатган хабарида,  ўтган 24 соат ичида Панжшер ва Парвон вилоятларида Толибон гуруҳининг икки қўмондони ўлдирилганини маълум қилди.

Афғонистоннинг Миллий қаршилик ҳаракати фронти матбуот котиби, Алимайсам Назарий Твиттер саҳифасида  бу гуруҳ кучлари  Панжшер вилоятининг Руха  туманида Толибон қўмондонлаидан бири Мулла Ғаффорни ўлдиилганини маълум қилди.

Алимайсам Назарий шунингдек, Парвон вилоятининг Багром шаҳрида Толибоннинг яна бир ҳарбий қўмондони Мулла Маланг ҳам ўлдирилган деб айтди.

Сўнгги кунларда Афғонистоннинг Панжшер, Бағлон ва Тахор вилоятида Афғонистон Миллий қаршилик фронти ва Толибон ҳаракати ўртасидаги жанглар кучайган.

Эслатиб ўтамиз Толибон ҳаракати ҳозиргача ўз мухолфлариниг барча хабарлари жумладан урушни давом этиши, Толибон томонидан тинч аҳолини ўлдирилиши, ҳибсга олиниши ва тазйиқ илиниши ҳақидаги айбловларини рад этиб келмоқда.