Афғонистоннинг Мозори Шариф вилоятидаги теракт учун ҳам масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олди
(last modified Thu, 26 May 2022 05:13:35 GMT )
май 26, 2022 10:13 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Мозори Шариф вилоятидаги теракт учун ҳам масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олди
    Афғонистоннинг Мозори Шариф вилоятидаги теракт учун ҳам масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олди

Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги портлашлар учун масъулиятни ИШИД террорчи гуруҳи ўз зиммасига олди.

Франсс пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Балх вилояти полицияиси наттоғи, Осиф Вазирий, кеча Афғонистоннинг Мозори Шарифда юз берган 3 портлашда  10 киши ҳалок бўлиб 15 киши яраланди деб эълон қилди.

Портлашлардан бир неча соат ўтгач ИШИД террорчилик гуруҳи ижтимоий тармоқларда бу портлашларни содир этганини тан олди.

Кеча Кобул шаҳридаги масжидлардан бирида яна портлаш содир бўлди ва  2 киши қурбон бўлиб,  10 нафар яраланди. Ҳужум учун жавобгарликни ҳеч бир шахс ва ёки гуруҳ ўз зиммасига олмаган.

Эслатиб ўтамиз сўнгги бир ой ичида Афғонистоннинг турли ҳудудларида жумладан Кобул, Мозори Шариф ва Қундуз вилоятида масжидларида портлашлар ва терактлар содир бўлиб юзлаб инсонлар ҳалок бўлди ва яраланди. Бу терактлар ва портлашларнинг аксарияти ИШИД террорчи гуруҳи томонидан амалга оширилган.

Афғонистоннинг турли ҳудудларида терактларни содир бўлиши бу мамлакат ҳукуматини эгаллаб олган Толибон ҳаракатининг барча иддаоларидан фарқли улароқ, бу ҳукумат Кобул ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида зарур хавфсизликни ўрната олмаганини кўрсатмоқда.

 

Ёрлиқ