Афғонистоннинг Панжшер вилоятида Толибон талофат кўрмоқда
(last modified Fri, 27 May 2022 10:49:58 GMT )
май 27, 2022 15:49 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Панжшер вилоятида Толибон талофат кўрмоқда
    Афғонистоннинг Панжшер вилоятида Толибон талофат кўрмоқда

Афғонистоннинг Панжшер вилоятида Толибонга қарши қаршилик фронти ва бу ҳаракат ўртасидаги урушда тўққиз нафар толиб ҳалок бўлди.

Толибон кучлари томонидан Панжшер вилояти маркази босиб олинганига қарамай, Миллий қаршилик фронти номли Толибон мухолифати кучлари амалиёт ўтказишни тўхтатгани йўқ. Толибон ҳаракати   2021- йил август ойи ўрталарида Кобул ҳокимиятини эгаллаб олишганидан бир неча ой ўтиб Панжшер вилояти маркази бу гуруҳ назоратига ўтгаидан сўнги вилоят эди.

Шафақно ахборот агентлигининг хабар қилишича, Панжшердаги маҳаллий манбалар ҳам кеча пайшанба куни Аноба тумани Кўтал Орзу ва Ғаждисанг қишлоқларидаги тўқнашувларда бир қатор Толибон кучлари ўлдириган  деб хабар тарқатган.

Маҳаллий манбалар ҳам  200 га яқин Толибон жангарилари Аноба туманидаги Миллий қаршилик фронти ҳарбий базаларига ҳужум қилишни мақсад қилган ва йўлда қаршилик фронт кучлари томонидан пистирмага учраган.

Манбаларга кўра, Толибон ҳаракати кучлари Панжшер вилоятининг Париён туманига қилган ҳужумида  20 га яқин маҳаллий аҳолини қўлга олиб ўзи билан олиб кетган.

 

Ёрлиқ