Электр тақчиллиги ва қоронғулик Афғонистон халқи учун муаммога айланди
-
Электр тақчиллиги ва қоронғулик Афғонистон халқи учун муаммога айланди
Электр тақчиллиги Афғонистон халқининг энг муҳим муаммоларига айланган.
Афғонистонга йиллига 850 мегаватт электр энергияси керак, шундан 650 мегаватт тўртта давлат Эрон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистондан келади.
Эрон телерадикомпаниясининг хабар қилишича, Афғонистон пойтахти Кобулнинг электр қуввати йўқлигидан шикоят қилган бир қатор аҳолиси электр энергиясининг кескин танқислиги уларни иш ва бизнесига салбий таъсири кўрсатганини айтишди.
Афғонистон электр энергиясининг 20 фойиздан камроғини ичкарисидан таъминлайди аммо айрим пайтлар Афғонистоннинг шимолий вилоятларида импорт қилинадиган электр миноралари одатда номаълум қуролли шахслар ва террорчилар томонидан вайрон этилади. Афғонистондаги ҳар қандай элекр минорасининг портлаши Кобул ва бошқа камида ўнта вилоятида электр энергиямини бир неча кунга узиб қўйишига сабаб бўлади.
Бошқа томондан Афғонистоннинг электр энергиясини экспорт қилувчи давлатлар олдида қарзи бу мамлакатдаги Толибон муваққат ҳукуматини боқша бир муаммосидир.
БМТнинг таарққиёт дастури асосида, Афғонистоннинг Тожикистон ва Ўзбекистонга 100 миллион доллар қарзи бор ва бу мамлакат Афғонистонга экспорт қиладиган электрини узиб қўйганида Афғонистонда камида ўн миллион одам бутунлай электрсиз қолади.