Панжшерда Толибон қўмондони ўлдирилди
Афғонистоннинг Панжшер вилоятида Афғонисттон Миллий қаршилик кўрсатиш фронти номли гуруҳ ва Толибон жангарилари ўртасида тўқнашувлар авж олди.
Толибон жангарилари томонидан Панжшер вилоятининг маркази Бозорак шаҳри эгаллангани билан бир пайтда, Афғонистон Миллий қаршилик кўрсатиш ҳаракати Толибонга қарши жангларни давом эттирмоқда.
ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича,Афғонистон манбалари кеча Миллий қаршилик фронти ва Толибон ўртасида Панжшер вилоятининг Руха тумани Жамолварда ҳудудидаги тўқнашувда икки томонга талофат етказилганини хабар қилди.
Бир неча кун олдин тўқнашувларда яраланган Толибон қўмондони Қори Ҳамидуллоҳ Жовид олган жароҳатлари оғирлиги туфайли бугун ҳалок бўлгани айтилади.
Толибон ҳаракати ҳозиргача бу борада аниқ бир позициясини маълум қилмаган.
Кеча Панжшер вилояти марказидаги Остона минтақасида ҳам қаршиик фронти ва Толибон кучлари ўртасида тўқнашувлар юз берди.
Қаршилик фронти тўқнашувларида 15 дан ортиқ Толибон жангариси ўлдирилганини маълум қилди.