июн 02, 2022 15:03 Asia/Tashkent
  • Россия ва Қирғизистон ҳарбий прокурорлари ҳарбий жиноятларни олдини олиш хусусида маслаҳатлашдилар
    Россия ва Қирғизистон ҳарбий прокурорлари ҳарбий жиноятларни олдини олиш хусусида маслаҳатлашдилар

Бишкек шаҳрида Россия ва Қирғизистон ҳарбий прокурорлари ҳуқуқ тизими ва ҳарбий жиняотарнинг олдини олиш борасида тажриба алмашишни муҳокама қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Бишкек шаҳрида Бош прокурор ўринбосари, ҳарбий прокурор Сагиндик Мукашев Россия ҳарбий прокурори ўринбосари Валерий Петров бошчилигидаги делегация билан уучрашиб ҳуқуқ тизими ҳамда жинятларни олдини олиш борасидаги тажрибаларини муҳокама қилди.

Бу учрашувда Макашев ва Петров қуроллар кучлардаги ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, иқтисодий коррупциянинг олдини олиш бўйича ўзаро тажриба алмашиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Ҳарбий муок ва бюджет маблағларини тақсимлаш, ҳарбий соҳадаги иқтисодий коррупция жиноятларига қарши курашишдаги қийнчиликлар, ҳарбий жиноятларнинг олдини олиши масалалари  кўриб чиқилган мавзулар қаторида бўлди.

Россия ва Қирғизистон  ҳарбий прокурорлари учрашуви давомида икки томонлама ҳуқуқ тизимидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш хусусида биргаликдаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

 

Ёрлиқ