июн 07, 2022 11:52 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда Миллий хавфсизлик қўмитасининг ўқув маркази ташкил этилди
    Қирғизистонда Миллий хавфсизлик қўмитасининг ўқув маркази ташкил этилди

Қирғизистонда Миллий хавфсизлик қўмитани террорчилик ва экстремистик гуруҳлар фаолиятига қарши курашиши бўйича ўқув маркази очилди.

Эрон телерадиокомпаниясиниг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Бишкек яқинида иш бошлаган бу марказнинг очиилиш маросимида Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевар қатнашди.

Садир Жапаров ўқув марказини очилиши маросимида, сўзлаган нутқида, бугун ҳар бир давлат халқаро тадбирларни диққат билан кузатиб бормоқа деб айтди.

Марказий Осиё ва бутун жаҳон вазиятининг таҳлил қилиниши   ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга интилаётган халқаро террорчилик ташкилотлар, наркобизнес ва контрабандистлар ҳама трансмиллий жиноий гуруҳлар  барча давлатларга таҳдид солиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Қирғизистон президенти ўз сўзларида, терроризм  ва бошқа жиноятларга қарши курашда махсус хизматнинг малакасини ошириш шунингдек  террорчиларга қарши курашда мудофа системасини кучайтириш  учун барча халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув марказни ташкил қилиш зарурий бир амрдир деб изоҳлади.

Жапаров шунингдек  шартли душман ва эктремистик гуруҳларни йўқ қилиш ва шартли террорчилар томонидан ишғол этилган  бинодаги гаровга олинганларни озод қилиш оператив жанговар тактик манёқрни ҳам томоша қилди ва ундан кейин ўқув марказининг фаолияти ва қурол -яроқлари билан танишди.

Ёрлиқ