19 июнь Қозоғистон президенти Эронга сафар қилади
Қозоғистоон президенти эронлик ҳамкасби Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан 19-июнь расмий ташриф билан Теҳронга келиши кутилмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев келаси якшанба куни 19 июнь расмий ташриф билан Эронга келади.
Қозоғистон президенти идораси матбуот хизмати ҳам, Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисийнинг расмий таклифига биноан амалга оширилаётган ушбу ташриф доирасида олий даражадаги Эрон ва Қозоғистон - икки томонлама музокаралар, қатор ҳукуматлараро ҳужжатлар имзоланиши ҳам режалаштирилган.
Қозоғистон перзиденти Теҳронга сафаридан олдин /16-июнь/ Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган 25- халқаро иқтисодий форумида қатнашиш учун Россияга боради.