Кобулда Абдулазиз Комилов Толибон ТИВ раҳбари в.б билан учрашди
Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Кобулга келди.
Афғонистонда Толибон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Амирхон Муттаки Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Толибон* ТИВ матбуот котиби ўринбосари Ҳофиз Зийи Аҳмад маълум қилди.
Ўзбекистон делегацияси таркибида Афғонистон бўйича махсус вакил Исматулла Иргашев ҳам бор.
Музокарада савдо ва транзит соҳасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари кўтарилиб, хавфсизлик билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди.
Муттаки Афғонистон бўйича июл ойи охирида Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этиш учун таклиф қилинди. Толибон* Ўзбекистонга Савдо вазирлиги вакиллари бошчилигидаги делегацияни юбориш истагини билдирди.