Қосим Жомарт Токаев Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятда БМТнинг пассив амал қилишда айблади
(last modified Wed, 22 Jun 2022 11:21:33 GMT )
июн 22, 2022 16:21 Asia/Tashkent
  • Қосим Жомарт Токаев Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятда БМТнинг пассив амал қилишда айблади
    Қосим Жомарт Токаев Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятда БМТнинг пассив амал қилишда айблади

Қозоғистон президенти Қатардаги иқтисодий форумнинг махсус йиғилишда БМТни Россия ва Украина урушида пассив амал қилишидан хавотир билдирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабарқига кўра, Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев  Россия ва Украина можаросини тинч йўл билан ҳал этиш истиқболлари ҳақида ҳам гапириб, музокара жараёнини давом эттириш муҳимлигини ва ҳар икки томоннинг яхши нияти зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Қозоғистон президенти шунингдек БМТ келажаги ҳақида хавотир билдириб, халқаро ҳамжамиятдаги келишмоқчилик ва БМТ Хавфсизлик кенгаши бу масалани ҳал этишдаги заифлигини таъкидлади.

Жомарт Токаев ўз сўзларда халқаро ҳамжамият Россия ва Украина тинчликка эриша олиши учун ижобий  таъсир кўрсатиши ва янада жипс ва бирдамлик кўрсатиши кераклигини қўшимча қилди.

Қозоғистон президенти Қатар амирининг шахсий таклифига биноан иқтисодий форумда қатнашиш учун  Дохага борган.

 

Ёрлиқ