Жаҳон банки электр энергетикасини яхшилаш учун Қирғизистонга 50 миллион доллар ажратди
Жаҳон банки Қирғизистонга электр энергетикаси самарадорлигини ошириш учун 50 миллион доллар миқдорида ёрдам кўрсатди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистондаги Жаҳон банки идораси бу банк ижроия кенгаши Қирғизистон вазирлар маҳкамасига мамлакат электр энергетикаси самарадорлигини молиявий жиҳатдан яхшилаш учун 50 миллион долларлик лойиҳани маъқуллади.
Ушбу бюджет Халқаро тараққиёт ассоциацияси орқали энергетика секторини янгилаш ва барқарорлик таъминлайдиган лойиҳалар учун ажратилиши кутилмоқда. Бюджетнинг ярми грант қолган ярми 0,75 фоизлик маъмурий тўлов билан 38 йил ичида қайтариладиган кредит кўринишидадир.
Бу ҳаракатлардан мақсад энергетика соҳасини модернизаця қилиш ва барқарорлигини таъминлаш лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашиш ҳамда электр энергетика соҳасини барқарор йўлга қўйиш ва молиявий кўрсаткичларни яхшилаш, аҳоли ва корхоналарни ишончли элекр энергия билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмини кучайтиришдан иборат бўлади. Бундан ташқари парник газлари чиқиндиларини 300 000 тоннадан ортиқ CO2 га камайтириш нуқтаи назаридан сезиларли иқлим таъсирига эга.
Энергетика секторини модернизация қилиш ва барқарорлик лойиҳаси 2028 йилгача амалга оширилади.