Толибон Афғонистоннинг Балхоб туманида тинч аҳоли вакилларини қатл этилганини рад этмоқда
Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби мамлакат шимоилй ҳудудидаги Балхоб туманида тинч аҳоли ваклларини ўлдириганини рад этди.
Афғонистон шимолида Сарипул вилоятининг Балхоб шаҳрида тинч аҳолининг Толибон жангарилари томонидан қатл этилгани ҳақидаги турли манбалар жумладан, халқаро амнистия ташкилоти хабар қилмоқда.
Эрон телерадиоокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон ҳукумати матбуот котиби Забеҳуллоҳ Мужоҳид кеча Сарипул вилоятининг Балхоб туманида, Толибон кучлари томонидан тинч аҳоли ўлдирилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб, бу шаҳарда тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқ деб иддао қилди.
Забеҳуллоҳ Мужоҳид шунингдек Халқаро Амнистия ташкилотининг Балхоб туманида тинч аҳоли ўлдирилгани ҳақидаги ҳисоботни асосисиз деб билди.
Кеча Халқаро Амнистия ташкилоти Балхобда " дала қатллари" деб аталаётган воқеалардан хавотир билдириб, дунё Афғонистонда тобора кучайиб боарётган инсон ҳуқуқларини бузилишини эътиборсиз қолдирмаслиги керак деб эълон қилди.
Айни пайтда Толибон ҳаракати Балхоб туманида телекоммуникация ва инернет тармоқларини узгани айтилади.
2021-йил 15- августида Афғонистонда Толибон ҳокимият теппасига келганидан бери кўплаб этник тўқнашувлар юз берган.