Толибоннинг норози собиқ қўмондони Маҳди Мужоҳид ўлдириган
(last modified Wed, 17 Aug 2022 10:33:51 GMT )
август 17, 2022 15:33 Asia/Tashkent
  • Толибоннинг норози собиқ қўмондони Маҳди Мужоҳид ўлдириган
    Толибоннинг норози собиқ қўмондони Маҳди Мужоҳид ўлдириган

Афғонистон ҳокимиятини эгаллаб олган Толибон муваққат ҳукумати Мудофаа вазирлиги бу гуруҳнинг норози бўлган собиқ ва ҳазора элатига мансуб қўмондони Мавлави Меҳди Мужоҳиднинг ўлими ҳақида хабар тарқатди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Толибон муваққат ҳукумати Мудофаа вазирлиги  тарқатган баёниясида, Мавлави Меҳди Афғонистоннинг Ҳирот вилоятининг чегара ҳудудларида Толибон чегара кучлари томонидан ўлдирилганини эълон қилди.

Меҳди Мужоҳиднинг яқинлари ҳозиргача бу борада ҳеч нарса дейишгани йўқ.

Толибон ҳаракатининг норози қўмондони ҳазора миллатидан бўлиб, Сарипул вилоятининг Балхоб туманидан эди, аммо Толибон ҳокимият тепасига келганидан бир неча ой ўтгач, Мавлави Меҳди Мужоҳид ва Толибон ўртасида кескинлик кучайди ва ниҳоят Балхоб туманида икки томон ўртасида тўқнашувлар бошланди.

Қарйиб икки ой олдин Балхоб туманида Мавлавий Маҳди Мужоҳид ва Толибон жангарилари ўртасида содир бўлган тўқнашувларда бир неча киши ҳалок бўлиб шаҳар аҳолисининг юзлаб оилалари маълум муддатга кўчирилган эди.