Қозоғистон ҳукумати бу мамлакат аҳолиси эрта қариши ҳақида огоҳлантирмоқда
(last modified Wed, 29 Jun 2022 05:39:22 GMT )
июн 29, 2022 10:39 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ҳукумати бу мамлакат аҳолиси эрта қариши ҳақида огоҳлантирмоқда
    Қозоғистон ҳукумати бу мамлакат аҳолиси эрта қариши ҳақида огоҳлантирмоқда

Қозоғистон стратегик режалаштириш ва ислоҳот агентлиги Миллий статистика бошқармаси аҳолини қариши ҳақида огоҳлантирди.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, 2021 йилги статистик маълумотлар, Қозоғистон вилоятларида аҳолининг қариши индекси   26,6 фоизга етиши ва 15 ёшгача бўлгаен ҳар  100 нафар болага 65 ёшдан ошган 26,6 нафар фуқаро тўғри келиши ва бу эса  2017- йилда 25,6 нафар бўлганидан далолат беради.

Кексалар индекси шаҳарларда юқорироқ ва 15  ёшгача бўлган 100 болага 28,7 ни ташкил қилади. Бу кўрсаткич  2019-2020 йилларда 29,1 фоизни ташкил қилганди.

65 ва ундан катта ёшдаги энг кекса аҳоли 66,5 фоиз кўрсаткич билан Шимолий Қозоғистон вилоятида  ва Қозоғистоннинг энг ёш шаҳри эса 100 болага 14,3 фоиз  65 ёшли фуқаро билан  Чимкент вилоятига тўғри келади.