Қозоғистон давлати Қорақалпоғистонда вазиятни нормаллаштириш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлади
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i73268-Қозоғистон_давлати_Қорақалпоғистонда_вазиятни_нормаллаштириш_бўйича_ҳаракатларни_қўллаб_қувватлади
Қозоғисон Ташқи ишлар вазири чиқарган баёнотида, Нурсултон давлати Ўзбекистон республикасининг Қорақалпоғистон автоном республикасида вазиятни нормаллаштириш бўйича ҳаракатни қўллаб-қуввватлашини маълум қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июл 04, 2022 12:23 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон давлати Қорақалпоғистонда вазиятни нормаллаштириш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлади
    Қозоғистон давлати Қорақалпоғистонда вазиятни нормаллаштириш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлади

Қозоғисон Ташқи ишлар вазири чиқарган баёнотида, Нурсултон давлати Ўзбекистон республикасининг Қорақалпоғистон автоном республикасида вазиятни нормаллаштириш бўйича ҳаракатни қўллаб-қуввватлашини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон ТИВ баёнотида  Ўзбекистон Қозоғистоннинг қардош, иттифоқчи ва биродар мамлакати бўлиб  стратегик шериги ҳам ҳисобланади деб келтирилган.

" Шу боис дўст ва қўшни бу мамлакатда /Ўзбекистон/ содир бўлаётган воқеалар Қозоғистонни хавотирга солмоқда. Биз Ўзбекистон олий раҳбариятининг Қорақалпоғистон республикасидаги вазиятни нормаллаштиришга қаратилган қарорни олқишлаймиз.

Энг муҳим сиёсий воқеа-Конституцияни ислоҳ қилиш бўйича референдум арафасида қардош Ўзбекистонда тинчлик ва осойишталик ҳукм суришга ишончимиз комил деб қўшимча қилинган Қозоғистон ТИВ баёнотида.