Афғонистон ва Тожикистон умумий чегараси Толибон кучлари назорати остида-ми?
(last modified Sat, 16 Jul 2022 07:01:15 GMT )
июл 16, 2022 12:01 Asia/Tashkent
  • Афғонистон ва Тожикистон умумий чегараси Толибон кучлари назорати остида-ми?
    Афғонистон ва Тожикистон умумий чегараси Толибон кучлари назорати остида-ми?

Афғонистон ва Тожикистон хавфсизлиги Толибон ҳаракати кучларининг жойлаштирилиши билан таъминлаётгани айтилади.

Эрон телерадикокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Афғонистоннинг Тахор вилоялтидаги Толибон хавфсизлик кучлари раиси Қори Зикруллоҳ Зок  бу вилоят билан қўшни чегарада наркотик моддалар контрабандаси нолга етган деб иддао қилди.

Қори Зикруллоҳ Зок бошқа хавфсизлик кучлари билан зарур келишувлар амалга оширилган ва ҳозирда Тахор вилояти ва Тожикистон ўртасидаги чегарада ҳеч қандай хавфсизлик хавотири йўқ деб қўшимча қилди.

Тахор вилояти полицияси қўмондони вазифасини буажарувчиси ўтган йили -  2021-йил августида Толибон ҳокимият теппасига келгани ортидан  Тожикистон билан  муштарак чегарада бир неча наркобаронлар ва  гиёҳванд моддалар контрабандачилари қўлга олинган деб хабар қилди.

Афғонистоннинг Тахор хавфсизлик расмийларига биноан бу вилоят қуролли кучларини чегарада жойлаштирилган. Тахорнинг 6 шаҳри Тожикистон билан чегарадошдир.

Айтиш жоиздирки, Афғонистон ва Тожикистон чегарасида Толиблар томонидан қурилаётган қўриқ бўйича миноралари Тожикистон расмийларини хавотирга солганди.