Қозоғистонда инфляция кескин ошди
(last modified Sat, 16 Jul 2022 07:47:07 GMT )
июл 16, 2022 12:47 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда инфляция кескин ошди
    Қозоғистонда инфляция кескин ошди

Қозоғистон республикасида жорий йилда инфляция рекорд даражасига етиб 14,5 фоизни ташкил қилди.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бундай инфляция даражаси Қозоғистонда 7 йил аввал кузатилмаган.

Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев ҳукумат делегацияси йиғилишида инфляция даражасини эълон қилиб, 2015- йилдан буён 14,5 фоизли инфляция мисли кўрилмаган даражада эканини таъкидлади.

Қозоғистон Марказий банки ҳам жорий йил охиригача инфляция даражасини 13-15 фоиз оралиғига башорат қилган.

Жомарт Токаев инфляция ва озиқ-овқат нархларини барқарорлаштириш, фуқароларнинг даромадларини ошириш ва инсон капиталини ривожлантириш, пул-кредит ва молиявий сиёсатини такомиллаштириш, иқтисодиётнинг реал секторини қўллаб- қувватлаш, энергия хавфсизлигини таъминлаш ва йўл инфрутазилмаларини ривожлантириш зарурлигини баён этди.

Қозоғисон президенти мамлакатнинг геосиёсий муаммоларига тўхталар экан, жорий йилнинг биринчи олти ойида итқтисодий ўсиш 3,4 фоизни мақбул деб атади.

Қозоғистон Марказий банки раиси Галимжан Пирамтон, ҳукумат делегация си йиғилишида реал вазиятга кўра инфляция даражасини камида  2023 йилгача пасайаслигини маълум қилди.

Ёрлиқ