Қирғизистонда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтди
(last modified Thu, 21 Jul 2022 07:27:47 GMT )
июл 21, 2022 12:27 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтди
    Қирғизистонда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтди

Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида минтақадаги сўнгги вазиятни муҳокама қилди.

Учрашувда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бўлажак маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш ва ташкилий жиҳатлар кўриб чиқилди. Йиғилиш кун тартиби ва дастурини ўз ичига олган ҳолда, давлат раҳбарлари томонидан кўриб чиқиш учун тақдим этилган якуний ҳужжатлар лойиҳаси кўриб чиқилди ва маъқулланди.

Шунингдек, Марказий Осиёда сиёсат, савдо, инвестициялар, саноат, транспорт, экология, энергетика, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, замонавий таҳдид ва муаммоларга қарши биргаликда курашиш каби соҳаларда ҳукуматлараро ҳамкорлик  истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири шундай деди: Бугун Марказий Осиёда давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси самарасида янги дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ишонч муҳити шаклланди. Минтақа мамлакатлари кўплаб халқаро муаммолар бўйича муштарак позицияга эга бўлиб, энг мураккаб масалаларда ҳам мақбул ечим топади.

Ушбу учрашувда замонавий воқеликларни ҳисобга олган ҳолда Марказий Осиёда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, юзага келаётган муаммоларга ўз вақтида жавоб бериш ва уларнинг оқибатларини камайтириш бўйича тегишли ташаббус ва янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича қатъий қадамлар қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Шу жумладан, иқтисодий-савдо сиёсати ва яқин сармояни амалга ошириш, ишбилармон доиралар ва ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш, минтақанинг транспорт ва транзит салоҳиятини ривожлантириш, табиий ресурсларни биргаликда самарали бошқариш муҳимлиги таъкидланди.

Бу йўналишларда қўшма ҳаракатларнинг муваффақиятли амалга оширилиши, таъкидланганидек, бутун Марказий Осиё маконининг барқарор ривожланишига кўп томонлама таъсир кўрсатади.

Шунингдек, ушбу учрашувда Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди ва бу мамлакат халқига гуманитар ёрдам кўрсатишда ўзаро ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Қирғизистон Республикаси Президенти минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди