Толибон ҳаракати АҚШни Афғонистон ишларига аралашишдан огоҳлантирди
(last modified Sat, 23 Jul 2022 07:53:26 GMT )
июл 23, 2022 12:53 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати АҚШни Афғонистон ишларига аралашишдан огоҳлантирди
    Толибон ҳаракати АҚШни Афғонистон ишларига аралашишдан огоҳлантирди

АҚШ ТИВ матбуот котибини Афғонистон билан боғлиқ масалалар бўйича сўнгги баёнтлари Толибоннинг аксиламалига сабаб бўлди ва Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби Вашингтондан Афғонистонннинг ички ишларига аралашмасликка чақирди.

АҚШ давлат департаменти матбуот котиби, Нед Прайс яқинда Афғонистон ҳақидаги баёнотларида инсон ҳуқуқлари, аёллар эркинлиги ва бошқарув шакли масаласини кўтариб бу масаладан хавотир билдирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Толибон матбуот котиби Забеҳуллоҳ Мужоҳид бу баёнотга кўрсатган аксиламалида,  АҚШ давлати Афғонистоннинг ички ишларига аралашишдан огоҳлантирди. Толибон давлати Вашингтон билан Доха келишуви бўйича ўз мажбуриятларини бажарди ва ҳеч кимга Афғонистон ҳудудидаги бошқа давлатга қарши фойдаланишга рухсат бермайди деб ёзди Мужоҳид ўз Твиттер саҳифасида.

Толибон ҳукумати матбуот котиби биз барча фуқароларнинг шариат қонунларига асосланган ҳукуқуқларини ҳурмат қилишга содиқмиз деб айтди. У шунингдек афғонистонлик эркаклар ва аёллар учун нормал ва хавфсиз муҳит яратган ва барча озчиликларнинг ҳуқуқлари ҳурмат қилинади.

Забеҳуллоҳ Мужоҳид ўз сўзларида,  Толибон бошқа давлатлар ишларига аралашишни истамайди. Худди шундай бошқа давлатардан ҳам Афғонистоннинг ички ишларга аралашмасликни бизга қандай яшашни ўргатмасликни сўрайди деб таъкидлади.

АҚШ ҳукуматининг Толибон ҳукуматига сийсий босимидан ташқари Толибон ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг, Вашингтон Афғонистоннинг валюта захираларида миллиардлаб долларларни тўсиб қўйди ва бу масала бу мамлакатнинг иқтисодий муаммоларини янада кучайтирди .

Ёрлиқ