Тожикистон аҳолиси 10 миллион нафарга етди
-
Тожикистон аҳолиси 10 миллион нафарга етди
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўғил бола туғилиши билан Тожикистон аҳолиси сони 10 миллион кишига етди.
Тожикистон пойтахтидаги 2-сонли туғруқхонада ўғил фарзанд дунёга келиши билан бу мамлакат аҳолиси сони 10 миллион кишига етди. Тожикистон президенти Имомали Раҳмон тожик халқини ўз мамлакат учун бўлган ушбу тарихий воқеа билан табриклади.
Тожикистон аҳоли сони ўсиши бўйича постсовет давлатлари орасида биринчи Марказий Осиё давлатлари орасида 3 чи ўринда туради.
Тожикистон тегишли идораларининг прогнозларига биноан, 2030- йилга бориб бу давлат аҳолиси сони 11 миллион кишига етади.
Расмий статистик малумотларга биноан, Тожикистон аҳолиси ҳар йили ўртача 2,2 фоизга ёки 200 минг кишига ошади.
Жаҳон банк ҳисоботига биноан, Тожикистон аҳолиси сўнгги 30 йилда 76,6 фоизга ошган.
Бу эса Ўзбекистонда аҳоли сони 63,4 фоизга, Туркманистонда 59,2 фоизга, Қирғизистонда 47,7 фойизга, Қозоғистонда 14 фоизга ўсган.