Толибон: АҚШ Афғонистон активларини сўзсиз озод қилиши керак
Афғонистондаги Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси мамлакат активларини АҚШдан сўзсиз озод қилишини талаб қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Толибон ҳаракати муваққат ҳукуати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Мутаққий бугун Афғонистон масаласи бўйича Тошкентдаги халқаро йиғилишда сўзлаган нутқида, АҚШ томонидан мамлакат активларини сўзсиз озод қилиш зарурлигини таъкидлаб, бу давлатнинг иқтисодий санкциялари Афғонистондаги турли муассасалар фаолияти фалаж қилиб қўйди ва халқ бу санкцияларнинг асосий қурбони ҳисобланади деб изоҳлади.
Мутаққий шунингдек, АҚШ санкциялари бекор қилинишини таъкидлаб, Афғонистон халқи АҚШ халқига қўйган 20 йиллик урушдан азият чекмоқда, бошқа томондан биз Афғонистондаги қашшоқлиқликнинг асосий сабабларидан бири бўлган АҚШнинг иқтисодий санкциялари остидамиз деб айтди.
Толибон ҳаракатининг ушбу расмийси АҚШнинг бу санкциялари нафақат хорижий университетлар ва молиявий қўллаб- қувватлашга тўсқинлиқ қилди, балки молиявий банк тизимларимиз фаоилятида узилишларга олиб келди бу эса пировардида одамлар ҳаёти ва турмуш тарзида муаммоларни келтириб чиқаради.
АҚШнинг Афонистон бўйича махсус вакили, Томас Вест ҳам сўзга чиққанида, “Tomas West” бу урушдан вайрон бўлган мамлакатнинг активларини озод қилиш ҳақидаги қуруқ ваъдани такрорлаши билан Вашингтон Толибон билан Афғонистоннинг блокланган маблағларини озод қилиш ҳақида гаплашишга тайёр деб иддао қилди.