Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг Тошкент учрашуви доирасида маслаҳатлашувар ўтказилди
(last modified Thu, 28 Jul 2022 05:45:27 GMT )
июл 28, 2022 10:45 Asia/Tashkent
  • Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг Тошкент учрашуви доирасида маслаҳатлашувар ўтказилди
    Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг Тошкент учрашуви доирасида маслаҳатлашувар ўтказилди

Тошкент халқаро саммити доирасида Эрон Ислом Республикаси вакили, Россия вакилидан ташқари Афғонистонга қўшни давлатнинг махус вакиллари ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Тошкент мезбонлик қилган " Афғонистоннинг хавфсизлиги ва иқтисодий ривожланиш" мавзусидаги халқаро йиғилиши кеча баёнот чиқариши билан якунланди. Йиғилиш қатнашувилар якуний баёнотда Афғонистон иқтисодиётини жонлантириш ва мустаҳкамлаш бу мамлакатда барқарор тинчликка эришишнинг муҳим омили сифатида алоҳида таъкидладилар.

Хабарга кўра, Покистон бош вазирининг махсус вакили Муҳаммад Содиқ кеча ўзининг расмий Твиттер саҳифасида, Афғонистонга қўшни давлатлар вакиллариниг ишчи учрашуви Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтишини маълум қилди.

Муҳаммад Содиқ ушбу маслаҳатлашувда Эрон Ислом Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Ҳасан Козимий Қумий иштирок этгани акс этган видеони эълон қилди. Бу йиғилишда Россия вакилидан ташқари қўшни давлатлар ҳам қатнашди.

Ўтган ҳафта Исломободда Козимий Қумий бошчилигида Эрон делегациясини қабул қилган Муҳаммад Содиқ Афғонистон қўшнилари формати ўтган йилнинг ёзида ташкил этилган ва ҳозиргача Исломбод, Теҳрон ва Пекинда ташқи ишлар вазирлари ва махсус вакиллари даражасида 3 та учрашув бўлиб ўтди.

Эрон Ислом республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Ҳасан Козимий Қумий  ўзининг Твиттердаги саҳифасида, Афғонистон бўйича Тошкентда бўлиб ўтган халқаро йиғилишга тўхталиб, бу учрашувда Афғонистондаги инқироздлан чиқиш йўли фақат шу давлат ичидан бошланиши таъкидаланди деб айтди.