Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудларида наркотик моддалар топилиши сезиларли даражада ошган
(last modified Sat, 06 Aug 2022 10:09:25 GMT )
август 06, 2022 15:09 Asia/Tashkent
  • Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудларида наркотик моддалар топилиши сезиларли даражада ошган
    Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудларида наркотик моддалар топилиши сезиларли даражада ошган

Тожикистон расмийси ўтган йили Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда гиёҳванд моддалар топилиши сезиларли даражада ошганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон гиҳёванд моддаларни назорат қилиш агенлиги директори Ҳабибуллоҳ Воҳидзода ўз матбуот анжуманида сўнгги бир йил ичида бу мамлакатнинг Афғонистон билан чегарадош ҳудуларида уч тоннадан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинганини маълум қилди.

Тожикистон гиёҳванд моддаларни назорат қилиш агентлиги директори ўтган йили 26 та уюшган жиноий гуруҳ аъзолари, жумладан машҳур одам савдогар Нуруллоҳ Раҳимов қўлга олинган. 

Бундан ташқари мазкур агентлик маълумотларига биноан, 2021-йил августидан жорий йилнинг июнига қадар гиёҳванд моддаларни топиш икки баробарга ошган дея қўшимча қилди.

Бундай ҳолатларнинг ортиши Толибон Афғонистонда кўкнори экишни тақиқаш тўғрисида буйруқ чиқарган пайтга тўғри келди.

Тожикистон ва Афғонистоннинг умумий чегараси тахминан 1300 километр бўлиб, бу чегара Афғонистондан бошқа давлатларга гиёҳванд моддаларни олиб ўтишнинг муҳим йўлларидан биридир.

2020-йилда икки давлат чегарадош ҳудудларида 1185 iкилограмм наркотик моддалар мусодара қилинган.