август 14, 2022 14:39 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Туркманистон давлатлари Эрон Ислом Респубилкаси билан ҳамкорликларини кенгайтирмоқчи
    Ўзбекистон ва Туркманистон давлатлари Эрон Ислом Респубилкаси билан ҳамкорликларини кенгайтирмоқчи

Ўзбекистон ва Туркманистон транспорт вакиллари учрашувида, Ашхобод келишуви доирасида Ўзбекистон - Туркманистон - Эрон Ислом республикаси ва Уммон транспорт йўлагининг барча иштирокчилари билан ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Туркманистон Транспорт вазирликлари учрашуви доирасида бўлиб ўтган бу мулоқотда Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Абдусалом Муминов, Туркманистон ҳаво йўллари компанияси агентлиги ўринбосари Хожа  Непасовдан иборат делегация ҳам икки давлатинг автомобил заводи темир йўл ташкилоти, авиация ва бошқа транспорт ташкилотлари вакиллари қатнашдилар.

Учрашувда томонлар транспорт  коридорини ривожлантириш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар ва Ўзбекистон делегацияси ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун Туркманистон визаларини бериш шартларини соддалаштириш ва муддатини қисқартириш бўйича таклиф қилди.

Ўзбекистон делегацияси Туркманбоши порти орқали ўтадиган транспорт йўлаклари ва унинг бутун йўналишида ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигига тўхталиб, икки давлат ўртасида йўловчи ташиш салоҳиятии оширишни таклиф қилди.

 

Ёрлиқ