Имомали Раҳмон: Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамни давом эттириш зарур
Тожикистон президенти БМТ Бош котиби билан суҳбатида Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Имомали Раҳмон ўз нутқида, халқаро ҳамжамият ҳам жабр кўрган Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдамини давом эттириши ва уларнинг ҳозирги оғир вазиятда ёлғиз қолдирмаслиги кераклигини қўшимча қилди.
Раҳмон ушбу ёрдам учун бу мамлакатнинг логистика воситаларини тақдим этиш орқали бу жараёнда қатнашишга тайёрлиини таъкидлади.
Имомали Раҳмон БМТнинг Афонистонга ёрдам кўрсатишдаги муҳим ролига ҳам тўхталиб, бу ташкилот ва унга алоқадор тузилмалар бундан кейин ҳам Афғонистон муаммосига муносиб эътибор қаратишига умид билдирди.
Раҳмон ва Гуттерш суҳбатларида, Тожикистон ва БМТ ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, жумладан асосий халқаро муамолар, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлашни муҳокама қилдилар.
Тожикистон президенти Душанбе давлати сув ва иқлим ўзгариши, терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддалар контрабандаси ва бошқа уюшган жиноятчиликка қарши кураш каби глобал иш ва фаолятт дастури тартибини илгари суришни давом эттиишга тайёрлигини маълум қилди.