Тожикистон чегарасида қирғизистонликлар талофати ортиб бормоқда
Қирғизистон ССВ бу қирғиз-тожик чегарасида содир бўлган тўқнашувларда 87 нафар қирғизистонликар ҳалок бўлганини тасдиқлади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, тожик-қирғиз чегарасидаги можаролар илгаригидек давом этмоқда ва Тожикистон чегарага қўшимча кучларни юбормоқда.
Бир неча соат олдин Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитасии кескинликни пасайтириш бўйича келишувга қарамай, Тожикистон чегарага ҳарбий техника жўнатишда давом этаётганини маълум қилган.
Тожикистон ва Қирғизистон чегара қўшинлари қўмондонлари телефон орқали суҳбатдан кейин кеча маҳаллий вақт билан соат 10 дан бошлаб икки давлат чегараларида ўт очишни тўхтатишга келишиб олган.
Хабарга асосан, чегара қўшинлари қўмондонлари ва бир вақтнинг ўзида Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегарадош икки вилояти губернаторлари чегарадаги можаролар ва кескинликларни камайтириш учун ўзаро учрашиши кутилмоқда.
Қирғизистон чегара кучлари матбуот хизмати кеча тожикистонлик чегарачиларни қирғиз кучлари позицияарига ҳужум қилганликда айблади.
Тожикистон ҳам Қирғизистонни чегара қўриқлаш станцияси ва етти чегара қишлоғига оғир қуроллар билан ҳужум қилганликда айбламоқда.
Шу ҳолда Самарқанд шаҳрида Қирғизистон ва Тожикистон президентлари чегарадаги вазият юзасидан юзма-юз музокара ўтказган.
Имомали Раҳмон ва Садир Жапаров тегишли тузилмаларга ўт очишни тўхтатиш, қўшин ва воситаларни тўқнашув чизиғидан олиб чиқиш бўйича кўрсатмалар беришга келишиб олди.