сентябр 20, 2022 11:11 Asia/Tashkent
  • Афғонистон армиясининг ўнлаб ҳарбий самолётлари Тожикистон ва Ўзбекистонга топширилади-ми?
    Афғонистон армиясининг ўнлаб ҳарбий самолётлари Тожикистон ва Ўзбекистонга топширилади-ми?

АҚШ давлатии Афғонистон армиясининг ўнлаб самоётларини Тожикистон ва Ўзбекистонга бериш қарорига келганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча АҚШнинг Политико газетаси  Вашингтон давлати Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари билан ўтган йили Афғонистондан олиб чиқиб кетилган  50 га яқин ҳарбий самолётни етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда деб ёзди.

Хабарга асосан ўз номини фош бўлишини истамаган АҚШ Мудофаа вазилиги етакчиларидан бири,  Афғонистоннинг собиқ ҳукумат қулаганидан кейин Тожикистон ва Ўзбекистонга қочиб ўтган  50 га яқин ҳарбий самолётлари олди-сотдиси ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, бу алмашинув Ўзбекистон ва  Тожикистон ҳукуматлари ўртасида чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва Афғонистон билан боғлиқ терроризмга қарши кураш эвазига амалга оширади .

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Афғонистонда  Ашраф Ғани ҳукумати қулаганидан сўнг ва Толибон бу мамлакатда ҳокмиятни эгалаб олгани ортидан бу давлатнинг ўнлаб ҳарбий самолётлари АҚШ ҳукумати буйруғи биланТожикисто ва Ўзбекистонга ўтказилди.

Шу билан бирга Толибон ҳукумати  Афғонистоннинг собиқ режимининг вориси сифатида бу самолётар Афғонистонга тегишли эканлиги ва қайтарилиши зарурлигини таъкидлаб келмоқда.

Ёрлиқ