Тожикистон форс шеърияти ва адабиёти куни хотирланди
Тожикистонда форс шеърияти ва адабиёти куни муносабати билан бўлиб ўтган маросимда эронлик машҳур шоир Шаҳриёр хотираси улуғланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугунги замонавий Эроннинг таниқли лирик шоири Муҳаммадҳусейн Шаҳриёр хотирасини улуғлаш маросими Эрон ислом республикасининг Тожикистондани элчхонасида тожикистонлик адабиёт, шеър ва санъат арбоблари иштирокида ўтказилди.
Мазкур маросим Эрон Ислом республикасининг Тожикистондаги элчиси Муҳаммадтақий Собирийнинг нутқи билан бошланди.
Собирий ўз сўзларида Тожикистон халқини эронликларнинг тарихий ва форсийзабон қариндошлари эканлиги ва форс тили ва адабиётини форсзабонлар тарихининг қимматли мероси деб баҳолади.
Эроннинг ушбу дипломати 3 нафар тожикистонлик зиёлилари -шоира Гулрухсор Сафи, адабиётшунослар Абуннаби Сатторзода ва Рустам Ваҳҳобзодани Эрон Ислом респубилкаси форс тили ва адабиёти академиясининг доимий ва фахрий аъзолари этиб сайланганини ҳам эълон қилди.
Собирий шунингдек, бундан олдин марҳум профессорлар Муҳаммадожон Шакурий Бухороий, Абулқодир Маниёзов ва Саймутдин Додхудоев каби тожик олимлари бу академияга аъзо бўлганини ҳам эслатди.