Қозоғистонда президент сайловларига номзодларни рўйхатга олиш бошланди
Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловга номзодларни рўйхатга олиш жараёни бошланди.
Қозоғистоннинг президент сайловлари жорий йилнинг 20- ноябрида муддатдан олдин бўлиб ўтади. Бу мамлакат президенти Жомарт Токаевнинг айтишича, мамлакат сиёсий тизимда умумий ўзгаришларга олиб келади.
Қозоғистон парламент вакиллари яқинда конституциясига киритилган тузатишларни маъқулладилар ва уларга кўра президент 7 йил мудддатга сайланади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, фуқаролиги /туғилган кунидан бошлаб/ 15 йил доимий яшаш жойи бўлган, олий маълумотли , камида 40 ёшга бўлган, фаол сайлов ҳуқуқига эга, давлат хизматида ёки сайланган лавозимларда 5 йиллик иш тажрибасига эга ва давлат тилини эркин биладиган шахслар, муддатданролдин президенлик сайловларга номзод бўлиши мумкин.
Қозоғистонда президентлик сайловларида иштирок этиш учун номзодлар 11-октябрь соат 18:00 гача тайёрлигини маълум қилишлари мумкин.
Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси бу мамлакатда, 2022-йил 1-июлида қадар сайловда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлганлар сонини 11,8 миллион киши деб эълон қилди.
Қозоғистон президентлигига номзодларнинг ҳар бирига реклама учун 10 миллион тенгедан ҳақ тўланади.