Нурсулон Назарбоевнинг жияни 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди
-
Нурсулон Назарбоевнинг жияни 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Остона шаҳри суди бу мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни жуда катта миқдордаги маблағни ўзлаштиришда айбланиб 6 йилга қамоққа жазосига ҳукм қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, судя Сатибалдининг ҳам мол -мулки мусодара қилинган ва у 10 йил муддатга давлат лавозимларида ва миллий кампанияларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
Судда эса Сатибалди ўзи айблаган жиноятга иқрор бўлиб, “Kazakh Telecom”га 12 миллиард тенге (25,1 миллоин доллар) миқдордаги зарарни қоплаган ва ушбу компания ҳамда " Транспорт сервис маркази" билан воситачилик шартномани тузган.
Назарбоев жияни иш бўйича 20-сентбярда бошланган суд жараёни арафасида ва унинг адвокатлари талабига асосан судя ОАВга ишни аудио ва видеога ёзиб олишни тақиқлади.
Умуман олганда жами 5 нафар гумонланувчи бор эди. Тергов давомида ҳукуматга 240 миллиард тенге (500 миллион доллардан ортиқ) қайтарилади.
13 март куни Қайрат Сатибалди Қооғистон коррупцияга қарши хизмат томонидан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва "Казахтелеком" маблағларини ўғирлашда гумоланиб қўлга олинган эди.
Бир ойдан кейин Сатиболди билан боғлиқ кампаниялар " Казахтелком" акцияларнинг 28,8 фоизини ҳукуматга қайтарди.
Эндиликда Сатиболдига нисбатан солиқ ва божхона тўловларни тўлашдан буйин товлаш, жиноий даромадларни легаллаштиришга оид жинойи ишлар ҳам тергов қилинмоқда.