Қозоғистонда КХШТ разветка ташкилотлари ҳарбий машқлари бошланди
(last modified Thu, 06 Oct 2022 14:04:08 GMT )
октябр 06, 2022 19:04 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда КХШТ разветка ташкилотлари ҳарбий машқлари бошланди
    Қозоғистонда КХШТ разветка ташкилотлари ҳарбий машқлари бошланди

Қозоғистонда КХШТга аъзо давлатлар разветка идораларининг " Қидирув -2022” номли қўшма машғулотлари бошланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича бугун Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати бу мамлакатнинг Жамбил вилоятидаги Матибулак ва Гврадийск ўқув базаларида КХШТга аъзо давлатлар разветка идоралари ва бўлинмаларининг қўшма машғулотлари бошанганини хабар қилди.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ушбу махсус машғулотдан мақсад қўмондонлик ва бошқарув органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш, дала тайёрлиги даражасини, тезкор мувофилик ва разветка бўлинмаларини уйғунлигини оширишдан иборат эканлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, КХШТ 1992 йилда Арманистон, Белорус, Россия, Тожикистон,  Қозоғистон ва Қирғизистон ҳамкорлигида ҳамда минтақа ва дунёда  тинчлик  ва барқарорликни мустаҳкамлаш шунингдек аъзо давлатларда мустақиллик ва ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилди.

КХШТнинг асосий мақсадларидан бири НАТОнинг кенагаиши ва АҚШнинг Марказий Осия ва Кавказдаги таъсирини чеклашдир.

Ёрлиқ