Халқаро ҳамжамият сўнгги ёрдамида Афғонистонга 40 миллион доллар кўмаклашди
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри халқаро ҳажмамиятнинг нақд ёрдам йиғимидан тушган 40 миллион долларлик сўнгги пакет етиб келди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистон Марказий банки Халқаро ҳамжамиятдан келаётган инсонпарварлик ёрами давоми сифатида кеча Кобулга яна 40 миллион долларлик нақд пул тўплами етиб келди деб маълум қилди.
Афғонистон Марказий банки халқаро ҳамжамиятнинг ёрдамини юқори баҳолаган ҳолда, улардан Афғонистон билан бошқа соҳаларда ҳамкорлик ва муносабатда бўлиш ҳамда Афғонистон халқига бу ёўлада ёрдам беришини сўради.
Ҳозиргача Афғонистонга 40 миллион долларлик 12 паркет ва 32 миллион долларик 30 дан ортиқ пакет етиб келган. Халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонга берган пул ёрдами Толибон ҳукумати ҳокимиятга келганидан кейин бир миллиард 433 миллион доллардан ошган.
Афғонистон иқтисодиётига ликвидик халқаро ҳамжамиятнинг сиёсатларидан бири бўлиб Толибон ҳукмронлиги давридан бери Афғонистон пулининг хорижий валюталарга нисбатан қимати маълум даражада сақлаб қолган.
Бошқа хабарга кўра, Қизил Хоч қўмиас раиси кеча Кобулда Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари сиёсий ўринбосари Шермуҳаммад Аббос Стеникзай билан учрашиб Украинадан кейин бу ташкилот Афғонистондаги энг йирик ёрдам амалиётларини амалга оширилгани эълон қилди.