Тожикистон президенти ва КХШТ бош котиби минтақадаги ҳарбий -сиёсий вазият масаласини муҳокама қилди
(last modified Wed, 19 Oct 2022 09:30:30 GMT )
октябр 19, 2022 14:30 Asia/Tashkent
  • Тожикистон президенти ва КХШТ бош котиби минтақадаги ҳарбий -сиёсий вазият масаласини муҳокама қилди
    Тожикистон президенти ва КХШТ бош котиби минтақадаги ҳарбий -сиёсий вазият масаласини муҳокама қилди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон КХШТ Бош котиби Станислав Зась билан Дшанбеда учрашганида, минтақадаги ҳарбий -сиёсий вазиятга оид масалалар юзасидан фикр алмашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  “Терроризмга қарши курашиш ва террорчилар ҳаракатининг олдини олиш учун хавфсизлик ва чегара назорати соҳасида  халқаро ва минтақавий ҳамкорлик " халқаро конференцияси доирасида бўлиб ўтган бу учрашувда Тожикистоннинг КХШТ доирасидаги ҳамкорлиги, бу ташкилотининг ҳозирги мақсадлари,  минтақавий ва халқаро кун тартибидагии муҳим масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Тожикистон республикаси президенни Имомали Раҳмон бу учрашувдаги сўзларида,  КХШТ фаолиятини минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминашнинг муҳим омили эканлигини таъкидлади.

 Учрашувда томонлар минтақа ва жаҳондаги мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият юзасидан фикр алмашиб, Тожикистон ва Афғонистон чегараларини ҳимоя қилиш қобилиятини кучайтириш зарурлигини ҳам маълум қилдилдар.

Имомали Раҳмон бу йиғилиш доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари ва терроризмга қарши кураш бошқармаси раиси Владимир Воронков билан учрашиб мулоқот қилди.

Бу ҳамкорликда Тожикистон ва БМТ унинг институтлари ҳамда терроризмга қарши кураш бўйича юқори даражадаги конференция натижалари кўриб чиқилди ва минтақавий хавфсизликка таҳдидларнинг кучайиши жумладан террорзим, экстремизм, гиёҳвандлик воситалари ва қурол-яроқ савдоси ҳамда трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг бошқа шакллари тарқалишига қарши алоҳида чоралар кўриш зарурлиги таъкидландган.

Ёрлиқ