Қирғизистон: Тожикистон билан чегарада КХШТ кучларни жойлаштиришни сўраймиз
(last modified Thu, 20 Oct 2022 08:56:27 GMT )
октябр 20, 2022 13:56 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон: Тожикистон билан чегарада КХШТ кучларни жойлаштиришни сўраймиз
    Қирғизистон: Тожикистон билан чегарада КХШТ кучларни жойлаштиришни сўраймиз

Кеча Қирғизистон мудофаа вазири Тожикистон билан чегарада Россия бошчилигидаги КХШТ кучлари гуруҳини жойлаштиришни таклиф қилди.

Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Қирғизистон мудофаа вазири Бактибек Бекболотов ўз сўзарида бизнинг таклифимиз минтақада тинчликни сақлаш мақсадида КХШТ кучларини Тожикистон чегарасида жойлаштириш ҳақида деб айтди. У ўз сўзларида қўшимча қилиб айтдики,  яқинда КХШТ Бош котиби билан бўлган учрашувида мен Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида тинчлик  йўқлиги чунки уларнинг ҳар бири ўз сўзини айтмоқда дегандим".

Қирғизистон мудофаа вазири сўзларининг  бошқа қисмида бизнинг орамизда КХШТ кучлари гуруҳи каби воситачи бўлмаса тинчликка эришиб бўлмайди деб изоҳлади. 

У шунингдек  тинчликпарвар кучлар ўт очишни тўхтатиш режимини назорат қилиши ва томонлар чегарасида ортиқча куч ва техникани жойлаштирмаслигига ишонч ҳосил қилиши мумкинлигини ҳам таъкидлади.

Бактибек Бекболотов бу муаммолар ҳал этилса сиёсий масалалар, жумладан чегарани демаркация ва делимитиция қилишни давом эттиришни ҳам ҳал қилиш мумкин деб аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз тожик-қирғиз чегарасида яқинда содир бўлган тўқнашувлар натижасида камида 63 киши қурбон бўлди, 198 киши ҳам жароҳат олди. Жорий йилнинг 25-сентябрида икки давлат ўт очишни тўхтаиш ва чегараларни демаркация ва делимитиция қилшига кўмаклашиш тўғрисида келишиб олди.