Афғонистонда ҳам ўзбек тили куни нишонланди
Афғонистоннинг Тахор вилоятиниг бир қатор аҳолиси бу вилоятда ўзбек тили миллий кунини нишонлашди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Афғонистонинг Тахор Ахборот ва маданият бошқармаси залида бўлиб ўтган дастурда бир қатор маҳаллий ҳокимият вакиллари, қабила оқсоқллари, шоирлар, ёзувчилар ва талабалар қатнашди.
Бу вилоятнинг Ахборот ва маданият бошлиғи Ансоруллоҳ Ансорий бу вилоятда турли этник гуруҳлар яшаётганини билдириб Афғонистон ислом амиарлиги мамлакатда миллий ва маҳаллий тилларини ривожлантириш тарафдори эканлигини айтди.
Бундан ташқари у шоир ва ёзувчиларни миллий ва маҳаллий тилларини мустаҳкамлаш ва бойитиш учун ҳукумат билан ҳамкорлик қилишни сўради.
Ансорий ўз сўзларида ҳар бир халқ ва миллатнинг тили унинг ўзига хослигини акс эттириш ва ҳар бир халқнинг олимлари ўзлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилишлари кераклигини қўшимча қилди.
Хабарга кўра, ўзбеклар Афғонистоннинг 14 вилоятида истиқомат қилади ва ўзбек тилида гаплашади. бу тил Афғонистонда форс-дарий ва пашту тилларидан кейин 3 -чи ўринга туради.
Эслатиб ўтамиз 21 октябрь Ўзбекистонда - ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун ҳисобланади.