Кобулдаги Хитой меҳмонхонасига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
(last modified Tue, 13 Dec 2022 07:03:38 GMT )
декабр 13, 2022 12:03 Asia/Tashkent
  • Кобулдаги Хитой меҳмонхонасига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
    Кобулдаги Хитой меҳмонхонасига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди

Афғонистон пойтахти Кобул марказидаги Хитой меҳмонхонасига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтинигнг хабар қилишича, Кобул шаҳридаги " Хитой меҳмонхонаси" номи билан машҳур меҳмонхонага уюштирилган ҳужум учун масъулиятни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди , натижада 3 нафар ҳужумчи ҳалок бўлиб бир неча киши яраланди.

Кобул тез ёрдам шифохонаси эълонига асосан, Толибон кучлари ва қуролли ҳужумчилар ўртасида бир неча соат давом этган тўқнашув жойидан 18 ярадарр ушбу шифохонага етказилган.

Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби ҳам бу тўқнашувда чет эл фуқароси ҳалок бўлмаган фақат икки нафар хорижлик  ўзини деразадан ташлаган ҳолда жабрланган.

Хитойнинг Кобулдаги элчиси Толибон ҳукуматидан Афғонистондаги элчихона ва Хитой фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини олган пайтда Кобулда хитойликлар яшайдиган ҳудудда портлаш ва отишма содир бўлди.

Бир неч ой олдинроқ Кобулдаги Россия ва Покистон элчихоналарига ҳужумлар содир бўлганди.

Ёрлиқ