Толибон Афғонистонда аёлларнинг нодавлат ва хусусий компанияларга ишлашини тақиқлади
Толибонм муваққат ҳукумати Афғонистондаги маҳаллий ва халқаро нодавлат ташкилотларга аёл ишчиларининг кейинги огоҳлантиришигача ишга боришни дарҳол тақиқлашни буюрди.
ИРНА ахборот агентлигига кўра, бу ҳаракат Толибон аёлларининг универсиеларга киришни тақиқланганидан 4 кун ўтиб амалга оширилган. Глобал норозиликка сабаб бўлган ҳаракатдир.
Толибон муваққат ҳукумати Молия вазирлиги кеча буйруқ чиқарди ва расмий мактубда буйруққа риоя қилмаган ташкилотларнинг ишлаш рухсатномалар бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирди.
Толибон бу буйруғига жавобан БМТ ҳам кеча қилган баёнотида нодават ташкилотида аёл ходимларининг бўлиши ва фаоалиятини давом этиши тақиқланганидан " чуқур хавотирда" эканини эълон қилди.
Баёнотда бундай тартиб аёлларнинг энг асосий ҳуқуқларини поймол қилади ва айни пайтда инсонпарварлик тамойилларни очиқдан -очиқ бузади деб келтирилган.
БМТ Толибон раҳбарияти билан учрашишга ҳаракат қилишни таъкидлаб аёллар ҳаётининг барча жабҳаларида жумладан инсонпарварлик ишларда муҳим рол ўйнаши кераклигини эълон қилди.