Ҳино Раббоний Толибонга хитобан : хавфсизлик бизнинг қизил чизиғимиздир
Покистон ТИВ раҳбари Афғонистндаги Толибон ҳукуматига хитобан, хавфсизлик Исломободнинг қизил чизиғидир деб таъкидлади.
Эрон телерадиокомапиниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, яқинда Кобулга сафар қилган Покистон ТИВ раҳбари Ҳина Раббаний Каҳар хоним Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати расмийлари билан учрашувда хавфсизлик Покистоннинг қизил чизиғи эканлигини таъкдилаганини маълум қилди.
Хоним Раббоний Покистоннинг мақсадининг қўшнилар билан самимий алоқалар ўрнатиш эканини баён этиб, Покистон давлати" Теҳрики Толибон" террорчи гуруҳининг қурбони бўлмаслиги керак деб қўшимча қилди.
Покистон ташқи ишлар вазири Кобулга қилган ташрифига тўхталиб, Афғонистонинг ҳукмон гуруҳи уни бу давлат ҳудудидан Покистонга қарши фойдаланилмаслигига ишонтирганини маълум қилди.
Покистон расмийсининг бу сўзлари Исломобод ҳукумати Толибон ҳукуматини Покистондаги " Теҳрики Толибон" ноқонуний гуруҳини қўллаб -қувватлашда айблагани, бироқ Кобул режим бу айблоқларни рад этгани пайитдатўғри келмоқда.