Толибон афғонистонлик қизларнинг университетга таълим олишини давом эттиришига қарши чиқмоқда
Толибон муваққат ҳукуматининг олий таълим вазири қизларни университетлар ва олий ўқув юртларга ўқишини " номуссизлик" деб иддао қилди.
Эрон телерадиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати олий таълим вазири Нидомуҳаммад Надим ўз сўзларида талаба қизларнинг таълим олишини " иззатсизлик" ва " номуссизлик" деб иддао қилди.
Толибон ҳаракатининг бу вакили Твиттерда жойлаштирган ўз видео мурожаатида Толибон келгусида афғонистонлик аёллари ва қизларига аввалги афғон тузумида эга бўлган ҳуқуларданн фойдаланишга йўқ қўймайди деб маълум қилди.
Толибоннинг бу масъули аёлларнинг университетлар, боғлар ва спорт залларида бўлишини " номуссизлик, иззатсизлик ва ахлоқсизлик" рамзи сифатида иддао қилиб, Афғонистоннинг олдинги ҳукумати аёллар учун бу йўлни очиб бергани қўшимча қилди.
Толибон ҳаракатининг сўнги қарорига Мирсдаги Ал-Азҳар норозилик билдирган.
Ал-Азҳар университети қизларни таълим олишини тақиқлашни ислом тамойиллари ва таълимотларига зид эканлигини таъкидлади, аммо Надимнинг айтишича Толибон афғон аёллари ва қизларни боғларга сайр қилиши, спорт залларида машқ қилишлари муассасаларда ишлаши учун рухсат берса, Аллоҳ олдида қандай жавоб беради деб савол берди.
Афғонистонилк аёллар ва қизлар Толибон ҳаракати томонидан Афғонистоннинг турли шаҳарларида жорий этилган чеклоқларга бир неча бор норозилик намойишлар ўтказган.
Толибон ҳаракати Афғонистонда ўз ҳукумати ўрнатиланидан кейин халқаро легитимиликни қўлга киритишга урнмоқда, халқаро ҳамжамият эса бу талабнинг бажарилишини инсон ҳуқуқлари, жумладан аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш каби шартларга боғлади.