Breshna Sherkat: Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди
(last modified Sat, 14 Jan 2023 06:11:53 GMT )
Январ 14, 2023 11:11 Asia/Tashkent
  • Breshna Sherkat: Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди
    Breshna Sherkat: Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

Афғонистон миллий электр компанияси (Da Afghanistan Breshna Sherkat – DABS) Ўзбекистондан импорт қилинадиган электр энергияси техник носозликлар туфайли узилганини хабар қилди.

Ўзбекистон ҳудудидан импорт қилинадиган электр тармоғи узилган. Ўзбекистон электр тармоқлари мутасаддилари муаммони тезроқ ҳал қилишга ҳаракат қилаётганини таъкидлаган. Breshna компанияси электр тақчиллигини тезроқ бартараф этиш учун Тожикистондан импорт қилинадиган 75 мегаватт электр энергиясини Кобул, Қундуз ва Тахарга улаган.

Таъкидланишича, Афғонистонда электр энергияси биринчи навбатда шифохоналар ва муҳим хавфсизлик идораларига, шундан сўнг аҳоли турар жойларига тақсимланади. Афғонистон кўпроқ қўшни давлатлар, жумладан, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Эрондан импорт қилинадиган электр энергиясига таянади.

4 декабрда ҳам Ўзбекистондан Афғонистонга экспорт қилинадиган 220 киловатт электр узатиш линиялари техник сабабларга кўра узилганди. Компания носозлик сабабли Туркманистондан Кобулга импорт қилинган электр тармоғига уланишга муваффақ бўлган.

Ёрлиқ