Қирғизистондан нақд валюта олиб чиқиш вақтинчалик тақиқланди
(last modified Wed, 18 Jan 2023 08:48:38 GMT )
Январ 18, 2023 13:48 Asia/Tashkent
  • Қирғизистондан нақд валюта олиб чиқиш вақтинчалик тақиқланди
    Қирғизистондан нақд валюта олиб чиқиш вақтинчалик тақиқланди

Қирғизистон Бош вазири бу мамлакатдан нақд валюта билан чиқиш вақтинчалик тақиқланганини маълум қилди.

Эрон телерадидокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон Бош вазири Акилбек Жабборов молиявий -иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, ички валюта бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш ва Қирғизистон миллий манфаатларини ҳимоя қилиши мақсадида ушбу қарорни имзолади.

Норезидентлар ва чет эл фуқаролари учун 5 000 (5 минг) доллардан ортиқ, Қирғизистон резидентлари ва фуқаролари учун эса  10 000 (ўн минг) доллардан ортиқ нақд пул маблағларни оли чиқиш вақтинча чеклаш эълон қилинди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмиатси чеар хизмати ва Қирғизистон Молия вазириги назорати остидаги Давлат божхона хизмати долларни нақд пулда олиб чиқиб кетишининг олдини олиш учун зарур чораларни кўрмоқда.