АҚШ Толибонга қарши янги санкциялар қўллади
АҚШ Афғлонистонда аёлларнинг ишлаши ва таълим олишига тақиқ қўйилганига жавобан Толибон ҳаракати учун янги виза чекловларини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Le Figaro газетасига таяниб хабар қилишича, кечага ўтар кечаси матбуот баёнотида, АҚШ давлати котиби Энтони Блинкен мен бугун айрим амалдаги ёки собиқ Толибонга ноҳукумат хавфсизлик гуруҳлари аъзоларига ва афғон аёллари ва қизларига зулм қилишда масъул ёки шерик бўлган бошқа шахсларга виза чекловлари жорий қилиш учун ҳаракат қиляпман деб изоҳлади.
Блинкен ўз сўзларида, АҚШ Толибонга таъсир ўтказиш учун иттифоқчи давлатлар билан ишлашда давом этади. АҚШ дипломатик хизмати раиси ўз сўзларида Толибон ҳаракати муҳим оқибатларга олиб келади ва уларнинг халқаро ҳамжамият билан муносабатларини яхшилаш йўлини топади деб қўшимча қилди.
Хабарга асосан Толибон ва АҚШ расмийлари Қатар пойтахти Дохада музокараларни қайта бошлангани бир неча кун ўтиб, Вашингтон давлати Толибон расмийлари ва афғон аёллари ва қизлаи чекловчи сиёсат ва зўравонлик орқали зулм қилишда масъул бўлган бошқа шахсларга виза чекловлари жорий қилди.
Толибон гуруҳининг қизларнинг олтинчи синфдан юқори ўқишига йўл қўймаслик ҳаракати ва қизларнинг университетларида борлиги ички ва хорижий норозиликларга дуч келди ва бу эса Толибон ҳукуматнинг халқаро ҳамжамият томонидан тан олиниши йўлидаги тўсиқларидан биридир.